Франция жанубидаги супермаркетда отишма юз берди
(last modified Fri, 23 Mar 2018 13:21:27 GMT )
март 23, 2018 18:21 Asia/Tashkent
  • Франция жанубидаги супермаркетда отишма юз берди
    Франция жанубидаги супермаркетда отишма юз берди

Франция жанубидаги супермаркетда отишма юз берди, гаровга олинганлар бор

Франция жанубидаги супермаркетда отишма юз берди. Франциянинг Треб коммунасида жойлашган супермаркетда номаълум шахс одамларни гаровга олди. Бу ҳақда Франция ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Франция хавфсизлик манбаларига кўра, супермаркетда камида икки киши ҳалок бўлган, яна икки инсон жароҳат олди. Уларнинг аҳволи қай даражада оғир экани айтилмаяпти.

Таъкидланишича, жиноятчи аввал француз разведкаси назоратига ҳам тушган.

Маълумотларга кўра, эркак ўзини ИШИД тарафдори, деб атаган. Таъкидланишича, воқеа жойига учта вертолёт, шунингдек, эллик нафар полициячи етиб келди. 

Франция прокуратураси ҳам ушбу гаровга олиш ҳаркатларини террорчилик ҳодисаси дея таъкидлади. 

Ёрлиқ