Америка ўтган йилда
Ўтган йили, ҳижрий шамсий йил ҳисоби билан 1396 йил милодий йил ҳисоби билан 2017 йил 21 март куни бошланишидан икки ой олдин Америка қўшма штатларида бўлиб ўтган президент сайловида Доналд Трамп президент этиб сайланган эди.
Ўшандан кейин АҚШнинг янги давлати кескинликларга ва шармандаликка юзланди. Ушбу вазият эса, 2018 йилнинг 21 март кунига қадар давом этди. Ушбу даврда Трамп давлатининг мамурияти мисли кўрилмаган тартибсизликни бошдан ўтказди. Натижада эса, март ойининг ўрталарида АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон Америка президенти Доналд Трамп томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, Трамп-Россия мавзуси ҳам ўтган йилда барчанинг диққат марказида турди ва республикачилар ҳам йил давомидада ўтказилган ҳар бир сайловда мағлуб бўлишди. Ушбу мавзунинг аҳамияти шундаки, ҳижрий шамсий йил ҳисобида йил якунида АҚШда оралиқ сайлов бўлиб ўтади. Ушбу сайловнинг натижаси икки йилдан кейин бўладиган президент сайловига бевосита таъсир ўтказади. Шунингдек, ўтган йилда иқтисодий соҳада ҳам иккита муҳим воқеа юз берди. Бошида, Доналд Трамп Конгрессга ҳукмрон бўлган республикчилар кўмагида Америка қўшма штатларида солиқларни камайтириш бўйича асосий қонунларнинг бирини тасдиқлади сўнгра АҚШдаги ширкатларга қарши савдо урушини бошлади. АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларга пўлат ва алюминий олиб киришга тарифлар жорий этиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Пўлат олиб киришга 25 фоиз ва алюминийга 10 фоизлик миқдорда бож жорий этилди. Солиқларни камайтириш, бюджет тақчиллигини ошириш ва умумий қарздорликлар прогнози давлатнинг кун тартибидан жой олди ва алюминий ҳамда пўлатнинг импортига қўйилган чекловлар, Американинг иқтисодиётига ўзининг манфий таъсирини ўтказилишига доир хавотирлар ҳам анчагина жиддийлашди шунингдек, халқаро тизимдаги тижорат муносабатларига ҳам ўзининг таъсирини ўтказди. Ўтган йилда, Доналд Трампнинг ирқчиликка қаратилган оғзаки жанжал ва можароларининг авж олиши ҳам Америкининг ижтимоий соҳадаги воқеаларидан бири бўлди. Оқибатда эса, Шарлоттсвил шаҳрида қонли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Ўтган йилда Америкада бўлиб ўтган отишмалар ва қотилликлар давомида мамлакат мадрасаларида даҳшатли фожеалар содир этилди. Ўтган йилда Трамп давлати биринчи навбатта Америка деган шиорни кўтариб чиқди ва АҚШнинг халқаро мажбуриятларини поймол этишни бошлади.
Американинг халқаро келишувлардан чиқишга қаратилган сиёсатлари жумладан Париж иқлими шартномасидан, Транс-Пасфик битимидан ва Юнескодан чиқиш ҳамда Қудсни АҚШ томонидан сионистик режимнинг пойтахти дея расмий тарзда тан олиниши Американинг жаҳон ҳамжамиятидан ажралиб яккаланиб қолишига сабаб бўлди. Ўтган йил Оқ уй эгалари учун анчагина бош оғриғи кўпайган йил бўлди. Америка қўшма штатлари президентининг тажрибасизлиги ва ички муаммолар ортидан Оқ уйнинг 40 нафарга яқин юқори мартабали расмийлари, вазирлар ва маслаҳатчилари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ёки бошқа сабабларга кўра вазифасидан четлаштирилди. Шу орада, ўтган йилда АҚШ давлатининг ишдан бўшатиш ва ишга тайинлаш бўйича олиб бораётган чораларидан энг кўзга кўрингани Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсонни вазифасидан бўшатиб унинг ўрнига Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Майк Помпеони тайинлаш бўлди. 13 март куни Трамп твиттердаги саҳифасида Рекс Тиллерсон давлат котиби лавозимини тарк этиши ҳақида хабар берган эди. Марказий разведка бошқармасига эса эндиликда Жина Ҳаспел раҳбарлик қилади. У шу вақтгача Помпеонинг ўринбосари эди. Дональд Трамп 2016 йилнинг 13 декабрида Тиллерсон номзодини АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигига тавсия қилган эди. Бу номзод собиқ давлат котибларидан бири Кондолиза Райс томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. У 2017 йил февралидан АҚШ Давлат котиби сифатида иш бошлади. Америка матбуоти бир неча марта Трамп давлат котиби фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаётгани ва Тиллерсон бу лавозимни тарк этиш арафасида тургани ҳақида ёзган эди. Унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар қаторида Помпеодан ташқари, БМТ қошидаги махсус вакил Никки Ҳейлининг ҳам номи келтирилган эди. Лекин Давлат департаменти ҳам, Тиллерсоннинг ўзи ҳам президент билан зиддият мавжудлиги ҳақидаги ҳар қандай хабарни инкор этиб келарди. АҚШ президенти Помпео янги лавозимда фантастик даражада иш олиб боришига ишонч билдирган. Трамп 9 март куни Оқ уй аппарати бошлиғи Жон Келлига Тиллерсонни истеъфога чиқишга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантириш вазифасини топширган. Жон Келли президентни бу фикрдан қайтаришга уринган, бироқ Трамп Тиллерсон мунтазам равишда унга қарши позицияда туришидан жуда чарчаганлигини билдирган. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақт ичида президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер ҳамда Оқ уй аппаратининг бошлиғи Жон Келлини ҳам ишдан бўшатмоқчи.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ билан тинчлик сулҳи тузиш ҳамда Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш борасида “кучли истак” билдирган.
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Дональд Трамп билан учрашув ўтказиш таклифини билдирганлиги маълум қилинган эди. Вашингтонда бунга розилик берилган. Трамп Шимолий Корея етакчисининг учрашув ҳақидаги таклифини қабул қилган. Учрашув май ойигача бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан эҳтимолий учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Жанубий Корея президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён хабарига кўра, у билан музокаралар олиб борган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ракета ва ядровий синовларни тўхтатишга тайёр эканини билдирган. Шунингдек, Трампнинг президент сайловида Россиянинг аралашганига доир мавзу ҳам жиддий шов-шувларга сабаб бўлди. АҚШ Марказий разведка бошқармаси тақдим этган хулосасига кўра, Россия 2016 йилги АҚШ президентлик сайловига аралашган. Москва Дональд Трампнинг ғалабасини таъминлаш учун шундай йўл тутган, деб маълум қилган.
Махфий хизматлар гўёки РФ ҳукумати билан боғлиқ бўлган ва WikiLeaks сайтига Демократик партия серверидан ўғирланган минглаб мактубларни топширган хакерларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишган. Хакерлар, шунингдек, Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг мактубларини ҳам ўғирлашган эди. Аниқланган шахслар МРБга аввалдан маълум бўлиб, "Россиянинг Трампни илгари суриш ва Клинтонга зарар етказиш амалиётининг бир қисми ҳисобланади". Разведка бошқармаси келган хулосага биноан, Россиянинг мақсади номзодлардан бири, Трампнинг ғалаба қозонишига ёрдам беришдан иборат бўлган. Лекин, расмий Москва бу каби айбловларни рад этмоқда. Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, хакерлик ҳужумларида Россиянинг айбланишига жавобан, ошкор қилинаётган маълумотларда Россия манфатларига жавоб берадиган ҳеч нарса йўқлигини таъкидлаган ҳамда ўша ахборотлар мазмунидан сайловчилар эътиборини чалғитиш учун шундай қилинаётганини айтган эди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.