Россия ядровий келишувнинг бекор қилиниши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sun, 06 May 2018 06:30:28 GMT )
май 06, 2018 11:30 Asia/Tashkent

Россия давлати ўз баёнотида Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни барча томонларнинг манфаатларини таъминлаш учун ўзаро механизм вазифасини ўтайди деб таъкидлади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Россия давлатининг ядровий келишувнинг бекор қилиниши оқибатлари ҳақида огоҳлантириши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Россия давлати ўз баёнотида Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни барча томонларнинг манфаатларини таъминлаш учун ўзаро механизм вазифасини ўтайди деб таъкидлади ва ушбу ядровий келишувнинг бекор қилиниши зарарли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, ушбу баёнотда қайд этилишича, ядровий келишувда манфаатларни таъминлайдиган нормалар барҳам топгудек бўлса, халқаро хавфсизлик ва ядровий қуролларни тарқатишни тақиқлаш тизими учун жиддий ва салбий оқибатларни олиб келади. Шу билан бирга, Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурининг дунё ҳамжамиятининг иродасига зид равишда ва ҳеч қандай далилсиз бекор қилиниши, Корея ярим оролидаги ядровий масалани ҳал этилишида ҳам ўз таъсирини ўтказади.  Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Америка қўшма штатлари Эрон бўйича ядровий келишувдан чиқса, дунё ядро қуролини тарқатмаслик бўйича энг муҳим ҳужжатлардан бирини йўқотади.

     Агарда АҚШ, буни президент Дональд Трамп бир неча маротаба маълум қилиб ўтди, бу келишувдан чиқиши ҳақида эълон қилса, унда, албатта, халқаро ҳамжамият, барчамиз, оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик бўйича режимни таъминловчи энг муҳим воситалардан бирини йўқотамиз. Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаньяҳу тилга олган ҳужжатлар Эроннинг ўтмишдаги фаолиятига алоқадор бўлиши мумкин. Бу Атом энергияси бўйича халқаро агентлик экспертлари томонидан ҳисобга олинган. Лавров ташкилотга ушбу ҳужжатларни дарҳол топширишга чақирган. Нетаняҳу ўтган душанба куни телевиденияда провакацион намойиш уюштириб бир нечта расмлар, СД ва қоғозларни кўрсатиб, Эроннинг атом қуролини яратиш учун махфий дастурлари борлигини иддао қилган эди. Сионистик режим бош вазири, ушбу режимнинг  қурол-яроқ омборлари ва арсеналларида юзлаб атом боеголовкаларининг тахтлаб ётганига ишора қилмасдан, шундай иддао қилдики, ядровий келишув  имзоланганидан  сўнг, Эрон атом қуролларини яратиш дастурларини махфий қилиш учун ўзининг саъй-ҳаракатларини янада кучайтирди. Аввалроқ АҚШ МРБнинг собиқ директори Майкл Хейден АҚШ Эронда ҳарбий ядровий дастур тўхтатилганини 10 йил олдин билгани ҳақида маълум қилган эди. Унга кўра Америка 2007 йилдаёқ Эрон ядро қуроли яратиш дастурини тўхтатгани ҳақидаги хулосага келган.

       Россиянинг ядровий клишувни сақлаб қолиш ҳақидаги таъкиди, Америка қўшма штатларининг ядровий битимдан чиқиши учун саъй-ҳаракатларини кучайтиргани ва ушбу йўналишда ҳар хил баҳоналарни қидираётган пайтда амалга ошди. Москва нуқтаи назари билан, Эрон ядровий келишуви халқаро битим сингари бўлиб, нафақат унинг ижросидаги мақсадларни кафолатловчи балки ушбу келишувнинг Америка томонидан бекор қилиниши ва бир четга суриб қўйилиши халқаро хавфсизлик ва тинчлик учун жиддий оқибатларни олиб келиши муқаррардир. Дарҳақиқат, руслар ядровий келишув каби битимлар АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан осонликча оёқ-ости қилинса, бундан кейинги Шимолий Корея билан олиб бориладиган ядровий музокараларда ҳам ҳеч қандай кафолат мавжуд бўлмайди. Ҳатто, бир келишувга эришилган тақдирда ҳам, муқобил тарафлар хусусан Америка ўз мажбуриятларини бажармайди.

     Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларининг ҳаммасини тўла ижро этди. Эроннинг ядровий битимдаги мажбуриятларини тўла-тўкис бажарганини, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва ҳатто АҚШнинг европалик шериклари ҳам кўп маротаба тасдиқлашди. Ушбу масала халқаро муҳитда ишончсизлик ва беқарорлик келиб чиқишига сабаб бўлади ва бунинг оқибатида эса, жаҳонни янада кўпроқ тартибсизликлар томонга етаклайди. Россия ташқи ишлар вазирлигининг қуролларни назорат қилиш ва қуролсизланиш масаласи бўйича идорасининг раиси Владимир Ермаков бу ҳақда шундай айтдики, Американинг ядровий келишувдан чиқиши Вашингтоннинг мавқеъига салбий таъсир ўтказади. Шунингдек, АҚШнинг ушбу ҳаракатлари ядровий келишувни бузиш ҳисобланади. Биз эса, Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурининг ижросини давом эттирамиз. Олтилик гуруҳининг Европалик уч мамлакат яъни Гемания, Франция ва Британия эндиликда ядровий келишувни поймол этишга қаратилган иддаоларни бартараф этиш доирасида, АҚШ президенти Доналд Трампни ушбу битимда қолиши учун уни рози қилиш йўлида, Эроннинг ракета дастурларини ва минтақадаги сиёсатларини баҳона қилиб, Эронга қарши янги чораларни кўриш каби таклифларни  Америкага тақдим этишга уринмоқда.

     Шу билан бирга, европаликлар Америка қўшма штатлари ядровий келишувдан чиққан тақдирда, ўзларининг Эрон билан тижорат соҳасидаги алоқаларини сақлаб қолишни ҳам кўзлашмоқда. Германиялик эксперт Оливер Майернинг таъкидлашича, ядровий келишув Европанинг синовларга тайёр туришига ва Америка томонидан олиб борилаётган бир ёқламалик ҳаракатлар қаршисида ўз манфаатларини ҳимоя қилиши учун жиддий ёндашувига олиб келди. Сиртдан қараганда, европаликларнинг ядровий келишувни сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатлари Трамп учун унчалик ҳам таъсир ўтказмаган. Дарҳақиқат, Доналд Трамп ядровий келишувга қарши ўз ёндашувини ва позициясини ҳали ҳануз таъкидлаб келмоқда. У ўзининг охирги чиқишларида ҳам Эрон ядровий келишувини фожеа деб атади ва Американинг олдинги давлатининг расмийларини хусусан АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Жон Керрини ядровий музокарлар олиб боргани учун танқид қилди. АҚШ президенти 12 май кунигача ядровий келишувда қолиш ёки ушбу келишувдан чиқиб кетиш бўйича бир қарорга келганини эълон қилиши кўзда тутилган.                 

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ