Катта еттилик-” G7 саммитининг мувафаққиятсизлиги
Ниҳоят Канаданинг Ла Мальбе шаҳрида “Катта еттилик” -G7 нинг икки кунлик саммити якунланди.
Аммо кузатилганидек бу саммит қўшма бир қарашга келиша олиш учун дунёдаги саноати ривожланган 7 мамлакат учун катта бир муаммо ва мувафақиятсизликка айланди.
Айтиш керакки аввалдан ҳам "Ката еттилик " саммити Баржом ядровий дастури, Париждаги экология келишуви ва тарифлар уруши каби масалаларда АҚШ ва бошқа 6 та аъзо мамлакатлар ўртасидаги ихтилофлар ва кескинликлар таъсири остида эди.
Ҳаммага маълумки, саммит арафасида АҚШ бир томонлама тартибда Эрон ядровий шартномасидан чиқди. Ундан ташқари барча мамлакатлар, жумладан ўзининг европалик ҳамкорлари ва ҳатто Канада учун ҳам алюминий ва пўлат учун божлар жорий қилди. Бир йил олдин эса АҚШ якка тартибда Парижда имзоланган экология шартномасидан ҳам чиқиб олган эди.
Бу мамлакаталар етакчилари яъни Германия, Франция, Британия ҳамда Кнада раҳбарларини АҚШ президенти Дональд Трамп билан ўтказган кўптомонлама ва иккитомонлама музокаралари билан бир пайтда хитилофлар нафақат ҳал этилмай қолди, балки бугунги ихтилофлар ва баҳслар янада кенгайди. Мазкур сасмит иширокчилари дастлаб сўнги баёнот учун келиша олган бўлсада аммо Трапм кутилмаган бир позициясида "Катта еттилик" гуруҳи етакчилари саммитидаги қўшма баёнотни ҳимоя қилмаслигини эълон этиб АҚШ ва бу гуруҳнинг бошқа аъзолари ўртасида катта ихтилофларни вужудга келтирди.
Ўтган йили Италияда ўтказилган G7 саммитида Вашинггтон ва бу гуруҳга аъзо бошқа давлатлар ўртасида айрим ихтилофлар келиб ччиққанлиги дек шу йилги саммит ҳам бу масалани шиор ҳолатидан чиққани ва ҳақиқий бир ихтилофга айлангани яна бир бор кўрсатди.
Ўтган йилдаги саммитдан кейин айрим экспертлар ҳатто "Катта еттилик" ўрнида 6+1 гуруҳи терминидан фойдаланишганди.
Европа кенгаши раиси Дональ Туск ҳам унга ишора қилган "Катта еттилик " гуруҳи аъзоларининг асли эътирозлари ҳам шудирки АҚШ қонунга асосланган Халқаро меъёрлар ва қонунларга зарба етказмоқда. Боқша тъабир билан айтганда Вашингтон давлати Халқаро қонунларга асосланган дунё тинчлиги ва қонулаини ҳимоя қилиш ўрнида биринчи бўлиб бу қонунларни оёқ ости этмоқда.
Бу масаланинг энг ёрқин мисоли ҳам АҚШ давлатини Баржом ядровий дастурилдан чиққанидир.
АҚШ давлатини ушбу муҳим халқаро келишувни тарк этгани олдинги давати қабул қилган мажбуриятлар ва ваъдаларига бутунлай зиддир.
Айтиш керакки Дональд Трапм 8 май куни Эронга қарши асоссиз иддаоларини такрорлашиши билан Вашингтон давлатини баржом дастуридан чиққани ва келаси 3-6 ой ичида Эронга қарши жорий қилинган олдинги санкциялар ҳолатига қайтишини эълон этди, аммо унинг ушбу ноқонуний ҳатти ҳаракати халқаро миқёсида кескин қораланди.
Бу заминда Баржом ядровий дастурида бевосита рол ўйнаган АҚШнинг собиқ ТИВ раҳбари Жон Керри қуйидагича фикр билдиради: Трамп Эрон раҳбарининг барча хавотирланишини тасдиқлади, аммо у ва АҚШ давлати ноконструктив ва ўз манфаатларига зид сиёсаталар олиб бормоқда.
G7 мамлакатлари орасида АҚШнинг бундай “яккахонлиги” албатта кескин қарши олинди. Айниқса Франция президенти Эммануэль Макрон ва Канада президенти Жастин Тюрдолар саммит олдидан, Трамп билан охиригача курашишга тайёр эканлигини билдиришган эди. Германия канцлери Ангела Меркел ҳам Эрон ядровий дастури борасидаги АҚШ позициясига нисбатан кескин фикрлар билдирган эди.
G7 саммитидан кейин бу йиғилиш мезбони бўлган Канада бош вазири Жостин Тродо ҳам АҚШ президентини ноадолиона сиёсатларни давом эттирганида Канада ҳам АҚШга қарши жавобий ҳаракатлар қилиши тўғрисида огоҳлантирди.
Бу масала Трампни қаттиқ асабийлаштирди ва у ҳам Катта еттилик гуруҳи даги АҚШ намояндаларига бу саммит якунида чиқарилган баёнотни қабул қилмасликка дастур берди.
Натижада гуёки ҳамманинг розилиги билан эълон қилинган коммюникега нисбатан АҚШнинг муносабати тушунарсиз бўлиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, бир вақтлар ушбу ташкилот "G8", яъни "Катта саккизлик" деб аталар эди. 2014 йилда Украинада ҳукумат ўзгариши ва Қримнинг Россияга қўшилишидан, кейин Россия G8 давлатлари Россияни Қримни "аннексия қилишда" айблаб, Москвага саммитга келишдан бош тортишган эди.