Американинг Афғонистонда гиёҳванд моддаларга қарши курашдаги сиёсатлари барҳам топди
Америка қўшма штатларининг Афғонистонни қайта тиклаш ишлари бўйича махсус инспектори Оқ уйнинг Афғонистонда наркотик моддаларга қарши кураш олиб боришга қаратилган ҳаракатлари барбод бўлган деб айтди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Американинг Афғонистонда гиёҳванд моддаларга қарши курашдаги сиёсатларининг барҳам топгани”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Америка қўшма штатларининг Афғонистонни қайта тиклаш ишлари бўйича махсус инспектори Оқ уйнинг Афғонистонда наркотик моддаларга қарши кураш олиб боришга қаратилган ҳаракатлари барбод бўлган деб айтди. Жон Сопконинг маълум қилишича, Афғонистонда кўкнори экиш ва бошқа гиёҳванд моддаларни етиштириш кўлами 2017 йилда энг юқори кўрсаткични қайд этди. Бу кўрсаткич эса, Американинг Афғонистондаги наркотик моддаларга қарши кураш бўйича амалиётларининг барҳам топганидан далолат беради. Уннинг иддао қилишича, Америка Афғонистонда гиёҳванд моддаларни йўқ қилиш учун 8,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлади. Аммо, Афғонистон илгаригидек дунёда энг кўп қора дори тайёрлайдиган мамлакат сифатида қайд этилмоқда. АҚШнинг мазкур инспектори томонидан тақдим этилган сўнги ҳисоботда, 2017 йилда Афғонистонда кўкнори экиш миқёси 328 гектарни ташкил этган. Ушбу рақамни 2016 йилга солиштирганда, Афғонистонда кўкнори экиш кўлами 63 фоизга кўпайганини кўриш мумкин. Ушбу миқдорнинг энг кўпи, 2001 йилда Америка қўшма штатлари томонидан кўкнори экиладиган майдонларни текшириб чиқилган минтақаларга тўғри келияпти.
АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш ишлари бўйича махсус инпекторининг Вашингтоннинг Афғонистондаги наркотик моддаларга қарши кураш олиб бориш бўйича сиёсатларининг барҳам топганлиги юзасидан билдирган эътирофи, Афғонистонда турли хил гиёҳванд моддаларни етиштириш ва тайёрлаш ҳамда кўкнори экиш кўламининг янада ортгани, ушбу вазиятнинг янада ваҳимали тус олгани ҳамда кескин хавотирларга сабаб бўлмоқда. Натижада эса, америкалик расмийларни ушбу йўналишда камчиликларга йўл қўйганларини тан олишларига мажбур этди. Албатта, АҚШнинг Сигор ташкилоти томонидан Американинг Афғонистондаги сиёсатларининг барбод бўлгани ҳақидаги эътирофи, Оқ уйнинг гиёҳванд моддаларга қарши курашда муваффақиятсизликка учрагани билан чекланиб қолмайди. Ушбу ташкилот сўнги йилларда, ўзининг ҳисоботларида ҳам, Афғонистонни тиклаш учун тақдим этилган халқаро молиявий кўмакларнинг беҳуда кетганини тан олган. Шунингдек, Жон Сопко бундан икки йил олдин Американинг Афғонистондаги коррупциянинг кенгайишидаги ролини ҳам эътироф этган эди.
Албатта, у АҚШнинг бузғунчилик сиёсатларида Американинг Афғонистондаги коррупциянинг кенгайишидаги ролини қасддан қилинмаган деб қайд этди. Америка қўшма штатларининг Афғонистонни қайта тиклаш ишлари бўйича махсус инпектори АҚШнинг Афғонистондаги коррупциянинг шиддатли тус олишидаги бузғунчилик ролини изоҳлашда, жаҳон ҳамжамиятининг коррупцияга қарши тақдим этилган молиявий ёрдамларининг назоратга олинмаганига эътибор қаратди. Унинг ушбу бир-бирига зид бўлган баёнотларининг қизиқ томони шундаки, у Афғонистонга тақдим этилган халқаро молиявий маблағларнинг Америка томонидан аниқ ва режали назоратга олинмаганини қасдан бўлмаган деб атади. Ваҳоланки, ушбу масала шуни кўрсатмоқдаки, ушбу халқаро ёрдамлар устидан назорат ўрнатилмагани Вашингтоннинг ўз вазифасига ва мажбуриятларига нисбатан эътиборсизлик ва масъулиятсизлик билан ёндашаётганини англатади. Жон Сопконинг АҚШнинг Афғонистонда наркотик моддаларга қарши курашдаги ҳаракатлари натижасиз бўлганини эътироф этиб билдирган ҳисоботи шундан дарак бермоқдаки, Вашингтонинг Афғонистонда амалга оширган қинғир ва жирканч ишларини яширишни имкони йўқ.
Тарқатилган статистика маълумотларига кўра, 2001 йилда Америка ва НАТО томонидан Афғонистон ишғол этилганидан кейин ҳозирга қадар ушбу мамлакатда кўкнори экиш ва гиёҳванд моддаларни етиштириш ва тайёрлаш кўлами ва ҳажми 4 баробарга ўсган. Афғонистонда сиёсий масалалар бўйича эксперт Ваҳидий Мужда бу ҳақда шундай айтдики, Американинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларидан кўзланган мақсади, ушбу мамлакатда гиёҳванд моддаларни етиштириш кўламини янада кўпайтиришдир. Шундан келиб чиқиб, Афғонистонда наркоманлар сони кун сайин кўпайиб кетмоқда. Ушбу миқдор 3,5 миллиондан ўтиб кетди. Американинг Афғонистонда кўкнори экиш ва гиёҳванд моддаларини тайёрлашга қарши курашдаги бефарқлиги ва бепарволиги ҳақида шуни айтиш муминки, АҚШ наркотик моддалар контрабандасидан йирик миқдорда даромад олишни кўзлайди. Канаданинг Глобал Рисреч интернет тармоғи 2017 йилда Американинг Афғонистондаги гиёҳванд моддалар контрабандасидан олган йиллик даромадини 50 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этади деб эълон қилди. Американинг Афғонистонда кўкнори экиш жараёнини тўхтатиш ва унинг ўрнини босувчи экинларни тақдим этиш сиёсатларини қўллаб-қувватламаслиги ҳам шуни англатмоқдаки, АҚШ накортик моддалар контрабандасидан келадиган даромадларини тўхтатиб қўйилишини истамайди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.