Европа иттифоқи ядровий келишув ҳақида баёнот берди
(last modified Wed, 04 Jul 2018 13:18:25 GMT )
июл 04, 2018 18:18 Asia/Tashkent
  • Европа иттифоқи ядровий келишув ҳақида баёнот берди
    Европа иттифоқи ядровий келишув ҳақида баёнот берди

Вена шаҳрида жума куни Эрон ва ядровий келишувда иштирок этаётган мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши, ўтказилади

Европа иттифоқи ўз баёнотида Вена шаҳрида жума куни Эрон ва ядровий келишувда иштирок этаётган мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши, ўтказилиши ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун чоршанба куни нашр этилган Европа иттифоқи баёнотида шундай қайд этилганки, Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурининг қўшма комиссия аъзоларининг вазирлар даражасидаги йиғилиши 6-июл куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказилади. 

Ушбу йиғилиш, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени бошчилигида ва Хитой, Россия, Франция, Германия, Британия ҳамда Эрон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтказилади. 

Ушбу йиғилишда, Американинг ядровий келишувдан чиққани ва ушбу халқаро келишувни сақлаб қолиш ҳамда унинг ижросини давом эттириш йўлларига эътибор қаратилади. 

Ёрлиқ