Шимолий ва Жанубий Корея янги саммитни қачон ўтказиши маълум бўлди
КХДР ва Жанубий Корея янги саммитни қачон ўтказиши маълум бўлди. КХДР ва Жанубий Корея янги саммитни ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар, дея хабар беради «Рёнхап».
Таъкидланишича, кейинги саммит сентябрь ойида Пхеньянда бўлиб ўтади. Саммитга тайёргарлик кўриш Пханмунжом қуролсизлантирилган чегара пунктида ўтказилди.
«Ҳар икки томон Пханмунжом декларациясини амалга оширишни жиддий муҳокама қилди ва музокараларда фаол муҳокама қилинадиган масалалар юзасидан жиддий фикр алмашди», - дейилади икки давлатнинг қўшма баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий ва Жанубий Корея янги саммитга тайёргарликни бошлагани хабар қилинганди.
«Рёнхап» маълумотларига кўра, икки мамлакат вакилларининг учрашуви Пханмунжом чегара пунктида қуролсизлантирилган ҳудудда бўлиб ўтган.
Жанубий Корея делегациясига миллий бирлашув вазири Чо Мен Гюн, КХДР делегациясига эса ватанни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси раиси Ли Сон Гвон раҳбарлик қилди.