АҚШ Норд Стрим қувурлар линияси лойиҳасига қарши янги санкциялар жорий этмоқчи
АҚШ газеталаридан бири Вашингтон давлатини Норд Стрим 2 газ тармоғи лойиҳасида фаол компанияларга қарши санкциялар жорий қилиш қарорига келгани ҳақида хабар берди.
АҚШлик бер нечта масъулларининг сўзларига таяниб, Валстрит жорнал газетасининг ёзишича, Вашингтон давлатини келаси ҳафталар ичида Норд Стрим 2 газ тармоғи лойиҳасида қатнашаётган компанияларга қарши санкциялар қўлашининг имкони бор.
Валстрит Жорналга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Германия давлатини миллиардлаб доллари маблағида Россиядан табиий газ импорт қилиши ва Норд Стрим янги қувурлар лойиҳасига харажат қилиши бутунлай қабул қилиб бўлмайдиган мавзўдир деган фикрдадир.
Валстрит Жорналга кўра, шу асосда АҚШ давлат масъуллари ушбу газ қувурлар линияси лойиҳасини ижро этилишини олдини олиш учун айрим босимлар ва чекловлар жорий қилишга уринмоқда.
Норд Стрим 2 қувурлар лойиҳаси Россия, Франция, Австрия ва Германия давлатлари компаниялари ўртасидаги муштарак лойиҳалардандир.
Бу қувурлар линиясини Балтика денгизи ўзанида қурилиши ҳамда бу тармоқлар орқали Россия табиий газини Германияга етказиб берилиши кутилмоқда.
Йилида 55 миллиард кубометр табиий газни етказиб бериш потенсиалига эга бу қувурлар тармоғи келаси йилнинг охирларида фойдаланишга топширилиши кузитилмоқда.