Кофи Аннан Ганада дафн этилди
сентябр 14, 2018 19:10 Asia/Tashkent
Гана давлат масъуллари ва дунёнинг айрим мамлакталарининг сиёсатчилари иштирокида БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Ананнинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Гана пойтахтидаги Халқаро конфренциялар марказида БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Ананинг дафн маросими ўтказилди.
Кофи Аннан вафот қилгани муносаби билан Ганада уч кунлик миллий мотам эълон қилинганди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳамда Зимбабве, Намибия, Либерия, Эфиопия ва Нигерия президентлари ушбу маросимда қатнашдилар.
Гана президенти Nana Akufo-Addo бу маросимни Гананинг энг буюк мотам маросиси ҳамда Кофи Ананни бу мамлакатнинг энг машҳур сиёсатчиси деб эълон қилди.