Пентагон Россияни ракета бобидаги келишувларни бузгани учун огоҳлантирди
Америка ва Россия ўртасидаги қизғин баҳслардан бири қурол-яроққа доир шартномалардир.
Америка ва Россия томонлари , хусусан, INF( Ўрта ва кичик масофагача бўлган ядровий ракеталар шартномаси) заминасида қарама-қарши назарларга эгалар. Совуқ уруш давридан қолган мазкур шартномага доир ихтилофлар Вашингтон ва Москва ўртасидаги кескин муносабатларга айланган.
2017 йилнинг январида Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига сайланганидан кейин АҚШнинг ядровий қудратини ошириш ва Россия ядровий арсеналини заифлаштириш учун назарда тутган сиёсатларини амалга оширишни бошлайди.
Ўтган охирги кунларда АҚШ президенти ва бошқа масъуллар томонидан INF шартномаси Россия орқали бузилаётгани борасида эътирозлар ошган.
Ушбу заминада Америка Мудофаа вазири Жейм Маттис ҳам пайшанба куни НАТОга аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Россияга қарши INF( Ўртача ва кичик масофагача бўлган ядровий ракеталар шартномаси) заминасида қатор айбловларни эълон қилиб, Вашингтон ҳукумати бу борада керакли тадбирларни амалга оширишини баён этди.
Бундан олдин Американинг НАТОдаги вакили Кэй Бейли Ҳатчисон ҳам Россияни INF шартномасини бузишда айблаган эди.
Таъкидлаб ўтганимиздек, совуқ уруши даврида Америка ва Россия ўртасида имзо этилган ушбу ядровий келишувни бузишда АҚШ Мудофаа вазири Жейм Маттис Москвани қайтадан айбдор қилиб, бу борада деди: Россия INF( Ўрта ва кичик масофагача бўлган ядровий ракеталар шартномаси)га содиқ қолиши лозим, аксҳолда Америка ўзи ва НАТО манфаатларини ҳимоялаш учун ўз иқтидоридан янги шароитда фойдаланиши мумкин.
Россия масъуллари Вашингтон ҳукумати томонидан бўлаётган бу айбловларни доимий тарзда рад қилиб келишмоқда. Россия ва Америка бир-бирларини INF( Ўрта ва кичик масофагача бўлган ядровий ракеталар шартномаси) га риоя қилинмаётганликда айблаб келишади.
Ҳар иккала мамлакат бу шартномани 1987 йилнинг июнида Вашингтон шаҳрида имзо этилган эди ва 1988 йилда кучга кирган эди. Мазкур шартномага мувофиқ томонлар учун баллистик ва "Круз" ракеталарини Европада жойлаштириш тақиқланган.
Бунга илова, INF( ўртача масофагача бўлган ядровий кучлар шартномаси)га асосан Америка ва Россия 1000 километрдан 5000 километргача бўлган ўртача масофагача борувчи ва 500 километрдан 1000 километргача бўлган ракеталарни йўқ қилишлари лозим эди.
Америка INF( Ўрта ва кичик масофагача бўлган ядровий ракеталар шартномаси) ни Россия бузаётгани учун ушбу мамлакатга қарши янги санкцияларни жорий этиш пайидандир.
Американинг НАТОдаги вакили Кэй Бейли Ҳатчисон жорий йилнинг 2-октябрида Россияни "Круз" русумли ман этилган ракета системаларини қайтадан яратишга уринаётганликда айблаган ва ушбу амалиёт бошланишидан олдин Вашингтон ҳукумати мазкур системани нобуд этиши билан таҳдид қилган.
АҚШнинг НАТОдаги вакили Кэй Бэйли Ҳатчисон сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимни бузса, ушбу давлат ракета тизимларига зарба беради.
Унинг твитеррдаги саҳифасида ёзишича, битим билан назарда тутилган келишувларга риоя қилиш керак. Хатчисоннинг таъкидлашича, акс ҳолда Америка томони АҚШ ва НАТО манфаатлари ҳимоясини таъминлаш учун Россиянинг эҳтимолий имкониятлари билан ҳисоблашишига тўғри келади.
«Мен Россияга огоҳлантирувчи зарба бериш кераклиги ҳақида гапирмадим», - дея маълум қилди Ҳатчисон.
Унинг айтишича, Россия ўз ракета тизимларини ишлаб чиқишда кўрсатилган битим бандларини бузадиган бўлса, зарба берилади.