Оқ уйнинг Жамол Қошиқчининг ўлимига оид тафсилотларга муносабати
-
Оқ уйнинг Жамол Қошиқчининг ўлимига оид тафсилотларга муносабати
Америка мудофаа вазири Жеймс Матис АҚШ президентининг баёнотига қарама-қарши баёнот бериб, арабистонлик танқидчи журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида Саудия арабистонининг юқори мартабали расмийларининг қўли борлигини таъкидлади.
АҚШ Марказий разведка бошқармасининг аниқлашича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчини ўлдириш ҳақида буйруқ берган.
Марказий разведка бошқармаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси акаси, мамлакатнинг АҚШдаги элчиси бўлган Холид бин Салмоннинг Қошиқчи билан телефон орқали мулоқотини тутиб олган.
Холид журналистга никоҳ қуриш учун Истанбулдаги Саудия элчихонасига бориш ва тегишли ҳужжатларни олиш кераклигини айтган. Шу билан бирга, у Қошиқчини ташриф хавфсиз ўтишига ишонтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Бош прокуратураси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан беш нафар шахсга ўлим жазосини талаб қилганди.
Олдинроқ турк махсус хизматлари ҳам шундай хулосага келганди. Улар қотиллик юз берган консулликда бўлган разведка полковниги Моҳир Абдулазиз Мутриб ҳодиса ҳақида валиаҳд шаҳзодага хабар қилганини билдирмоқда.
Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигига кириб кетганидан кейин бедарак йўқолган эди. У уйланиш учун консулликдан ҳужжатлар олиши керак бўлган. Қошиқчининг жасади ҳали топилганича йўқ.