Эрон Толибон гуруҳига қурол етказмоқда, қабилидаги АҚШ иддаолари рад этилди
(last modified Sun, 02 Dec 2018 15:22:58 GMT )
декабр 02, 2018 20:22 Asia/Tashkent
  • Эрон Толибон
    Эрон Толибон

Афғонистондаги Толибон гуруҳи АҚШ давлатининг Афғонистонда ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун Эрон давлати Толибон гуруҳига қурол-яроқ етказиб бермоқда, деган иддаоларида мутлақо асос йўқлигини эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Толибон наттоғи АҚШнинг ушбу иддаоларини рад этар экан, Толибон гуруҳи ҳозирга қадар Эрондан  қурол- яроқ олгани йўқ,  деб таъкидлади.

Афғонистондаги Толибон гуруҳи наттоғи Қори Муҳаммад Юсуф  бу гуруҳ  қурол- яроқларининг аксариятини  Афғонистон давлат кучлари билан урушларида ғанимат олган деб қўшимча қилди.

Толибон наттоғининг айтишича, АҚШ бундай иддаолари билан Афғонистондаги йирик мағлубиятидан халқаро ҳамжамият  ва АҚШдаги оммавий афкорни чалғитишга уринмоқда.

Жума куни АҚШ ТИВ-даги Эронга қарши ҳаракатлар бўйича махсус гуруҳ масъули -Бриан Ҳуг бир неча сохта қурол қисмларини кўрсатиши билан Толибон Эронда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланмоқда деб иддао қилганди.

Кобулдаги Эрон элчихонаси тарқатган баёнотида  АҚШнинг ушбу масъули Эрон ва Афғонистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларга зарба бериш ҳамда оммавий афкорни чалғитиш мақсадида бундай иддаолар қилмоқда,  деб эълон этди.