Даҳшат! Чақалоқни қӯйдек сўйган ота, буви ва амма қамоққа олинди
Покистоннинг Панжоб вилоят полицияси қиз чақалоқни қурбонлик учун сўйганликда гумонланаётган 6 кишини, жумладан, чақалоқнинг отасини қўлга олди.
3 декабрда тарқатилган хабарда айтилишича, Саргодх шаҳрида ўзини мулла табиб сифатида тақдим қилган шахс бу гуруҳга чақалоқни қурбонлик қилиш шартлигини айтган.
Қизалоқни текширган табиб чақалоқни руҳлар талаб қилаётганини, агар уни сўймасалар, арвоҳлар бу оилани таъқиб қилишда давом этишини айтган.
Шундан сўнг отаси, бувиси, аммаси ва яна уч киши чақалоқни қурбонлик учун сўйган.
Полициянинг билдиришича, чақалоқни сўйишга кўрсатма берган табиб ҳозир қидирилмоқда. У қочиб кетган.
Воқеадан хабар топган чақалоқнинг онаси эри билан ажрашиш учун судга ариза берди.