Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги содир бўлган ЙТҲ да 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
(last modified 2024-10-17T09:12:10+00:00 )
октябр 17, 2024 14:12 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги содир бўлган ЙТҲ да 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди
    Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги содир бўлган ЙТҲ да 6 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги “Бейнеу-Тожен” трассасида содир бўлган ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилди.

Қозоғистон телеграф агентлигига таяниб Қалампир сайтининг хабар қилишича, Jac йўл четида тўхтаб, чегарадан ўтиш учун навбатда турган MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Машинада жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу марказий туман шифохонасига ётқизилди”/

Хабарга кўра, Манғистау вилояти ИИБ ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга кетаётган машинада ўн киши бўлган. Тўрт қурбоннинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, ЙТҲ иштирокчиларининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, транспорт воситалари бир давлатда рўйхатга олинган. Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллигига хабар берилган.

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган, фожианинг барча ҳолатларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ