Ангрен гаҳрида даҳшатли ЙТҲда 7 киши қурбон бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97656-Ангрен_гаҳрида_даҳшатли_ЙТҲда_7_киши_қурбон_бўлди
Ангрен шаҳрида 8 та автомобил иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.
(last modified 2025-09-08T09:39:53+00:00 )
сентябр 08, 2025 12:45 Asia/Tashkent
  • Ангрен гаҳрида даҳшатли ЙТҲда 7 киши қурбон бўлди
    Ангрен гаҳрида даҳшатли ЙТҲда 7 киши қурбон бўлди

Ангрен шаҳрида 8 та автомобил иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб Аниқ сайтининг хабар қилишича, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 8 та автомобил иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

 Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлнинг 93 километрида фуқаро А.Р. бошқарувидаги цемент ташувчи Shacman русумли юк автотранспорти бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темирйўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида тезкорлик билан ўчирилган.

Ангренда авария

 

Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, турли тан жароҳатлари олган 5 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек, 4 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

«Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли давлат органларининг мутахассисларидан иборат Бош вазир ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда», дейилади хабарда.