декабр 09, 2018 20:01 Asia/Tashkent
  • Нью-Йорк Таймс: Прокурорлар Трампни сайлов фирибгари деб аташди
    Нью-Йорк Таймс: Прокурорлар Трампни сайлов фирибгари деб аташди

АҚШ прокурорларига кўра, АҚШ президенти 2016 йилги президент сайловларида сайловчиларни алдаган

Нью-Йорк Таймс рўзномаси АҚШ прокурорларига таяниб АҚШ президентини 2016 йилги президент сайловларида сайловчиларни алдаган деб маълум қилди. 

Ушбу Америкада чоп этиладиган рўзноманинг ёзишича, Америка прокурорларининг яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақида фош этган маълумотларига биноан, Трамп АҚШ президенти учун 2016 йилда бўлиб ўтган сайловларда ноқонуний ишлари ўзи бошқариб турган ва сайлов ишларига аралашиб турган. Унинг маслаҳатчилари эътироф этганидек, Трамп Россия билан алоқа ўрнатган. 

Нью-йорк Таймз Трампнинг сайлов ишига доир тафсилотларга ва олдинги адвокати Майкл Коҳанга таяниб шундай ёзганки, Трамп устидан давогар икки аёлнинг сукут сақлаши учун тўланадиган маблағ шахсан Трампнинг топшириғига биноан амалга ошган.   

Ёрлиқ