АҚШ олимлари жонли ариларни дронга айлантирди (видео)
Вашингтон университети талаба ва тадқиқотчилари асалариларга чипларни ўрнатиб, уларни кичик дронларга айлантирди.
Асаларилар намлик ва дала ҳароратлари тўғрисида маълумотларни тўплаши мумкин.
Вашингтон университети талаба ва тадқиқотчилари асалариларга чипларни ўрнатиб, уларни кичик дронларга айлантирди. Ҳашаротларнинг орқасига алоқа воситалари, геолокация ва сенсорлардан иборат датчиклар ўрнатилган.
Тизим 7 соат ишлайдиган батареядан қувват олади. Ари уяга қайтганда, маълумотлар булутга юкланади, батарея эса зарядланади. Арининг орқасидаги «халта»нинг ҳар бири 102 миллиграмм.
Олимларнинг фикрича, анъанавий дронлар билан таққослаганда, асаларилар узоқроқ ва тезроқ масофага уча олади.
Ҳозирча тизимда нуқсонлар мавжуд: агар асаларилар уядан ташқарида ўлса, «халта» зарарли чиқиндига айланади. Бундан ташқари, ҳозирча барча чиплар қўл билан бириктирилади.