Болалар учун Mercedes-Benz дилерлик маркази (видео)
Mercedes-Benz компанияси АҚШнинг Пенсильвания штатидаги King of Prussiа савдо марказида бир кунда болалар учун «йиғма шоу-рум» очди.
Муаллифларнинг ғоясига кўра, бу ерга ташриф буюрувчи болалар ҳақиқий дилерлик марказига ташриф буюргандаги ҳиссиётларни ҳис қилиши мумкин бўлади.
Lil Benz Dealership ёзуви остида бир нечта ўйинчоқ машинадан иборат кўргазма яширинган. Машиналарнинг ҳар бирини синовдан ўтказиб кўриш мумкин. Марказда CLA AMG, GLS, SLS AMG ва G-Class тақдим этилган. Уларнинг ёритгичлари, двигателни ишга тушириш тугмалари ва овозли сигналлари ишлайди. Lil Benz Dealership марказига кирган бола машиналарни ишлатиш бўйича қўлланма шаклида тайёрланган бўяш учун китобча, шунингдек, шахсий ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши мумкин.