Ашраф Ғани Афғонистондаги ўзбек ва туркман элатлари пешволари билан учрашди
(last modified Wed, 26 Dec 2018 10:06:11 GMT )
декабр 26, 2018 15:06 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани Афғонистондаги ўзбек ва туркман элатлари пешволари билан учрашди

Афғонистон президенти мамлакатдаги ўзбек ва туркман қавм- элатларининг пешволари ва раҳбарлари билан учрашувида террорчи гуруҳларга қарши кураш учун Афғонистон шимоли ва шимоли шарқида янги кучларни ташкил қилиш зарурлиги ҳақида хабар қилди.

Афғонистоннинг "Шафақно" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Муҳаммад Ашраф Ғани Кобулдаги мамлакат президентлик Аркида ўзбек ва туркман қавм- элатлари оқсоқоллари ва раҳбарларини қабул қилганида  мамлакат шимоли ва шимол шарқи хавфисзлигини тахминлаш учун янги кучларни ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади.

Афғонистон президенти ўз сўзларида мамлакат шимол ва шимоли шарқ вилоятлари хавфсизлигини таъминлашни Кобул давлатининг Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг энг муҳим мақсадларидан эканлигини қўшимча қилди.    

 

Ёрлиқ