АҚШда Россия фуқароси қўлга олинди
(last modified Sat, 05 Jan 2019 09:18:03 GMT )
Январ 05, 2019 14:18 Asia/Tashkent
  • Флорида штати
    Флорида штати

АҚШ давлати Гуам оролида мудофаа тажҳизотларини ноқонуний сотишда айбланган Россия фуқаросини қўлга олди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг Флорида штати судларидан бири россиялик Дмитрий Макаренкони қўлга олишга буйруқ берган.

Макаренко декабрь ойининг 29 куни қўлга олинган, аммо унинг  ушланганлиги тўғрисидаги хабар фақат кеча эълон этилган.

Флорида суди АҚШ давлат масуълларига, Макаренкони Гуам оролидан Флоридага олиб келишга дастур берган.

АҚШ давлати ўтган йилнинг июл ойида ҳам жосусликда айбланган 29 яшар россиялик Мария Бутинани қўлга олганди.