Россия давлати АҚШ ҳарбий кемасини Қора денгизига киришини танқид этди
Январ 20, 2019 17:54 Asia/Tashkent
-
Россия давлати
Россия Мудофаа вазирлиги, АҚШ ҳарбий кемасини Қора денгиз сувларига киришини минтақада денгиз кескинликларини кучайтиришга қаратилган Вашингтоннинг навбатдаги сиёсатлари деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг денгиз кучларини 7 -чи флотига тегишли Дональд Кук ҳарбий кемасини Дарданел бўғози орқали Қора денгизга киришидан кейин Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида, Россия давлати бир нечта ҳарбий кемаси билан Қора денгиздаги АҚШ ҳарбий кемаси ҳаракатларини кузатиб боришини эълон этган.
Россия мудофаа вазирлиги баёниясига биноан, АҚШ ҳарбий кемаси ҳаракати Россиянинг ҳарбий кемаси ва бир нечта ҳарбий қайиқлари томонидан назорат остида олинади.
Ёрлиқ