Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш позициясидан вақтинчалик қайтди
(last modified Sat, 26 Jan 2019 06:36:30 GMT )
Январ 26, 2019 11:36 Asia/Tashkent
  • Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш позициясидан вақтинчалик қайтди
    Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш позициясидан вақтинчалик қайтди

АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Мексика билан чегарада девор қуриш учун пул ажратилса, шатдаунни тўхтатадиган бюджет қонунини кўриб чиқади

АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс томонидан қабул қилинган, қатор идораларнинг 15 февралгача вақтинчалик бюджетини имзолади. 

Тахминларга кўра, келгуси уч ҳафта давомида узоқ муддатли бюджет бўйича музокаралар бўлиб ўтади.

Аввалроқ, АҚШ сенати шатдаунни 35 кунлик муддатга тўхтатиб қўйиш учун мўлжалланган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Қонун лойиҳаси бугунги кунда бюджетсиз қолган вазирлик ва идораларни молиялаштиришга мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп шатдаун бўйича ультиматум қўйганди.

Трамп, агар Мексика билан чегарада девор қуриш учун пул ажратилса, шатдаунни тўхтатадиган бюджет қонунини кўриб чиқади. Бу ҳақда Reuters Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотига асосан хабар берга