Москва: Ғарбда рус тилидаги ОАВ ҳуқуқи бузилмоқда
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ОАВ ҳуқуқини бузаётган мамлакатлар қаршисида шунга яраша аксиламал кўрсатади деб эълон қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ-нинг матбуот ва маълумотлар департаменти бўлинмаси раиси биз ғарблик шериклармизнинг аксича ҳеч қачон Россияда фаолият қиладиган хорижий ОАВга босимлар ўтказганимиз йўқ деб айтди.
Россиялик масъулнинг айтишича, Францияда Россия ОАВига босим ўтказиш учун махсус компания ташкил этилган ва Спутник ахборот агентлиги мухбирлари ойлар давомида ўз фаолиятини давом эттириш учун рўйхатга олишмаган деб изоҳлади.
Айтиш керакки Канада ТИВ-и кеча Лима гуруҳи ташқи ишлар вазирлиги йиғилиши учун Россиянинг Спутник ва РИА Новости ахборот агентлигини рўйхатда олишдан воз кечди.