Зелмий Халилзоданинг Толибон билан музокараси барбод бўлди
АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндасига кўра, Толибон гуруҳи билан бир келишувга келиб, битим имзолаш учун ҳали анча вақт талаб этилади
Перс Франция агентлиги тарқатган хабарига кўра, АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндаси Зелмий Халилзода Қатар пойтахти Дохада Толибон гуруҳи билан бир неча босқичдаги музокарлардан кейин ўз чиқишида шундай айтдики, Толибон гуруҳи билан бир келишувга келиб, битим имзолаш учун ҳали анча вақт талаб этилади ва кўп ишларни бажаришга тўғри келади.
Шунингдек, АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндаси жорий йилнинг 20 июл кунига қадар яъни Афғонистон президенти учун бўлиб ўтадиган сайловгача Толибон билан сулҳ ўрнатилишига умид билдирди.
25 феврал куни АҚШниг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Толибон гуруҳи билан музокара ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар АҚШ делегацияси ва Толибон гуруҳи ўртасида Қатарда бир неча раундли музокаралар ўтказилди.