Голландия марказида отишма юз берди
(last modified Mon, 18 Mar 2019 15:20:42 GMT )
март 18, 2019 20:20 Asia/Tashkent
  • Голландия марказида отишма юз берди

Голландия полицияси ушбу мамлакат марказидаги Утрехт шаҳрида отишма юзага келиши оқибатида бир неча нафар тан жароҳатлари олгани ҳақида хабар берди.

Дейли Мирор газетасининг тарқатган хабарига кўра, бу тўқнашув бугун Утрехт шаҳрининг говжум минтақасидаги трамвайлардан бирида юз берди.  Голландия полицияси бир неча киши тан жароҳатлари олишини тасдиқлади. 

Голландия оммавий ахборот воситалари икки нафар  қуролланган шахс Утрехт шаҳрида қидирилмоқда,-деб  хабар берди. 

Голландия полицияси бу ҳужум бўйича текширув бошлангани ва воқеа террористик ҳужум бўлиши мумкин эканлигини маълум қилган. 

Йиғилиш ўтказиш учун Доха шаҳрида ҳозир бўлган Голландия бош вазири Марк Рутте ҳам Амстердамга қайтиб келди ва давлат фавқулодда йиғилиш ўтказиш учун қарор қилгани ҳақида хабар берди.

Бу ҳужумдан кейин қуролланган полиция Голландия шаҳарларини ўз назорати остига олган.