Вашингтондаги сиёсий тўқнашувлар янги давлат ҳукумати ёпилишига сабаб бўладими
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98626-Вашингтондаги_сиёсий_тўқнашувлар_янги_давлат_ҳукумати_ёпилишига_сабаб_бўладими
АҚШ Сенати сиёсий тўқнашувларни кучайтириши ва демократийлар ички хавфсизлик бюджетига қарши чиқиши билан федерал ҳукуматни яна бир бор ёпилиш қаторида қолдирди.
(last modified 2026-02-17T04:56:19+00:00 )
Январ 26, 2026 12:54 Asia/Tashkent
  • Вашингтондаги сиёсий тўқнашувлар янги давлат ҳукумати ёпилишига сабаб бўладими
    Вашингтондаги сиёсий тўқнашувлар янги давлат ҳукумати ёпилишига сабаб бўладими

АҚШ Сенати сиёсий тўқнашувларни кучайтириши ва демократийлар ички хавфсизлик бюджетига қарши чиқиши билан федерал ҳукуматни яна бир бор ёпилиш қаторида қолдирди.

АҚШ Сенатида демократийлар ички хавфизлик вазирлиги бюджетига қарши чиқишини эълон қилган вақтда, сиёсий таҳлилчилар федерал ҳукуматнинг яна бир бор ёпилиш қиррасига келиб қолиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилмоқда. Бу хавотир АҚШ “Politico” нашри 37 ёшли бир фуқарони Миннеаполисда федерал ходимлар ўлдиргани ҳақида хабар бергандан кейин кучайди. Нашрга кўра, бу воқеа сиёсий муҳитни жиддий равишда кескинлаштирган ва бюджетни тасдиқлаш жараёнига катта тўсиқ солган.

“Pars Today” хабар беришича, Сенат демократийлари раҳбари Чак Шумер шанба куни кечқурун, таклиф қилинган бюджет ичида ички хавфсизлик вазирлиги бюджети бўлгани ҳолда, келаси ҳафта кўриб чиқилиши режалаштирилган олтита қонун лойиҳаси пакетига бу партия қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Республикачилар Сенатда 60 та овоз миқдорига етиш учун демократийларнинг қўллаб-қувватишига муҳтож, ва бу янги қаршилик бюджетнинг тасдиқланиш йўлини тўсиши мумкин.

Конгресс ҳозирга қадар қишлоқ хўжалиги, савдо, ички ишлар ва адлия каби баъзи вазирликлар учун тўлиқ йиллик бюджетни тасдиқлаган, аммо мудирликлардан бири бўлган мудофаа вазирлиги бюджети ҳали ҳам ҳал этилмаган. Бу идораларнинг вақтинчалик бюджети, федерал ҳукуматнинг ихтиёрий харажатларининг 75 фоизидан ортиқ қисмини ташкил қилувчи, жума куни тунги соатларда тугайди; келишув бўлмаса, давлатнинг айрим қисмлари ёпилади.

Номи ошкор бўлмаслигини хоҳлаган бир демократик ёрдамчи сенаторлар якшанба куни кечқурун кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун телефон конференция ўтказишини билдирди. Унинг айтишича, АҚШдаги кучли тўфон Сенат мажлисларини издан чиқарган ва бюджет бўйича қарор қабул қилишни янада мураккаблаштирган. Ушбу йиғилишда 30 январгача (10 баҳмон) тасдиқланиши керак бўлган бюджет лойиҳаларини қандай бошқариш ҳақида сўз бориши режалаштирилган.

Миннеаполисдаги сўнгги отишма ҳақидаги хабар тарқалганидан сўнг, аввалроқ ҳам ҳамкорлик ваъда қилган баъзи демократик сенаторлар ички хавфсизлик вазирлиги бюджетини қўллаб-қўвватламасликни кучайтирди. Бюджет лойиҳасида ушбу вазирлик ва чегара қўриқчилари Миннесота операцияларида иштирок этувчи муассасалар сифатида қайд этилган.

Шу вақтда Миннеаполисда кўча норозиликлари давом этмоқда. Норозилар шанба куни эрталаб АҚШ Миграция ва божхона хизматига қарши шиорлар билан намойиш ўтказди. Бу норозиликлар 37 ёшли фуқарони федерал ходимлар ўлдирганидан кейин кучайди. АҚШ мудофаа вазирлиги ҳам бу шаҳарда вазиятни назорат қилиш учун 1500 нафар ҳарбийни жойлаштиришни режалаштираётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтиш керакки, АҚШ федерал ҳукумати 2025 йил 1 октябрда 2026 молиявий йили бюджети тасдиқланмагани сабабли ёпилди; бу ёпилиш 43 кун давом этди ва АҚШ тарихида энг узоқ давом этган ёпилиш сифатида қайд этилди.

*Миннеаполисдан федерал миграция ходимларини чиқариш сўрови