Франциялик террорчилар ӯз мамлакатларига қайтиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди
(last modified Mon, 01 Apr 2019 08:57:47 GMT )
апрел 01, 2019 13:57 Asia/Tashkent
  • Франциялик террорчилар ӯз мамлакатларига қайтиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Франция Ташқи ишлар вазири деди: Сурия ва Ироқдаги франциялик террорчилар ӯз мамлакатларига қайтиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан West Francia газетаси мухбири билан суҳбатда деди: ИШИДнинг сафларида жанг қилган францияликлар аслида Францияга қарши урушганлардир. Улар душман ҳисобланади. Бундай кишилар оғир жиноятларни содир этган жойлари,  яъни Ироқ ва Сурияда муҳокама қилинишлари керак.

Франция Ташқи ишлар вазири илова қилди: гарчи ИШИД Ироқ ва Суриядаги ӯзининг сӯнгги қароргоҳларини қӯлдан берган бӯлсада, аммо у ҳали ҳам инсоният учун улкан таҳдид ҳисобланади. Зеро, ИШИД гуруҳлари бошқа мамлакатларда шиддат билан ривожланиб, ӯзининг нопок ишларини давом эттирмоқда.