Эрон ТИВ раҳбари: Германия ҳукумати Жамшид Шормаҳд террорчи эканлигини тан олиши керак
(last modified Sat, 09 Nov 2024 07:52:37 GMT )
ноябр 09, 2024 12:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Германия ҳукумати Жамшид Шормаҳд террорчи эканлигини тан олиши керак
    Эрон ТИВ раҳбари: Германия ҳукумати Жамшид Шормаҳд террорчи эканлигини тан олиши керак

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Берлин ҳукумати ва жамияти Жамшид Шормаҳднинг германиялик террорчи бўлганини тан олишига умид билдирди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  ўз сўзларида Жамшид Шормаҳд террорчи гуруҳ раҳбари  эканлигини айтиб, бу ҳақиқатни немис давлат арбобларини эътибиоридан четда қолдирмоқда ва унга ишора қилишни ҳам исташмайди деб таъкидлади.

Аббос Ироқчи Германиянинг "Spiegel" газетаси билан суҳбатида, Жамшид Шормаҳд  Эрон жанубидаги Шероз шаҳридаги масжид портлаши учун масъул бўлиб, бу ҳужумда 14 киши айниқса 5 аёл ва болалар шаҳид бўлди ва 200 нафардан ортиқ инсонлар  жароҳатанди деб изоҳлади.

Жамшид Шормаҳдинг эътирофлари ҳибсга олинганидн кейин эмас балки ҳибсга олишдан олдинги билан боғлиқ. АҚШда бўлганида телевиденияларга берган интервюсида у қилмишини фахр билан тилга олди ва Эрон Ислом Республикаси билан урушга кирганини ҳам айтди деб маълум қилди Эорн ТИВ раҳбари.

Жамшид Шормаҳднинг террорчи ва 14 кишининг қотили сифатидаги жинояти аниқ эканлигини таъкидлаган Сайид Аббос Ироқчи, эронлик сифатидау ҳибсга олинди ва Эронга олиб келинди ва Эрон қонунлари асосида адолатли судда ўлимга ҳукм қилинди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари яна Германия ва сиоинстик режим ўртасидаги алоҳида алоқаларга ҳам тўхталиб Ғазо секторида Исроил режими томонидан 50 минг инсон шаҳид қилинди ва Германия ҳукумати бирорта ҳам қораловчи баёнот бермади деб эслатди.

Аббос Ироқчи Германиянинг амалдаги ҳукумати инсон ҳуқуқларининг барча стандартларини бузганинига ишора қилиб,  Берлин ҳукумати бир томондан сионистик режимга қурол жўнатиб Ғазо ва Ливан халқларининг қирғин қилиинишига шерик бўлса , иккинчи томондан 14 кишининг ўлимига жавобгар террорчини қўллаб- қувватламоқда деб қайд этди.