Ироқчӣ: Мюнхен хавфсизлик конференцияси "сирк"га айланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98748-Ироқчӣ_Мюнхен_хавфсизлик_конференцияси_сирк_га_айланди
Эрон ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, одатда жиддий ва нуфузли тадбир ҳисобланган Мюнхен хавфсизлик конференцияси Эрон масаласида "Мюнхен сирки"га айланиб, ачинарли ҳолга тушди.
(last modified 2026-02-16T07:35:38+00:00 )
феврал 16, 2026 08:57 Asia/Tashkent
  • Ироқчӣ: Мюнхен хавфсизлик конференцияси
    Ироқчӣ: Мюнхен хавфсизлик конференцияси "сирк"га айланди

Эрон ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, одатда жиддий ва нуфузли тадбир ҳисобланган Мюнхен хавфсизлик конференцияси Эрон масаласида "Мюнхен сирки"га айланиб, ачинарли ҳолга тушди.

Эрон Ислом Республикасининг ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ироқчӣ "X" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай деди: "Одатда жиддий ва нуфузли тадбир ҳисобланган Мюнхен хавфсизлик конференциясининг Эрон мавзусида "Мюнхен сирки"га айланиши ачинарлидир."

Ироқчӣ ташқи кўриниш мазмундан устун қўйилаётган Мюнхен хавфсизлик конференциясининг таназзули муҳим маъноларга эга эканини таъкидлаб, бу ҳолат ташқи кўринишнинг мазмундан устун қўйилиши белгиси эканини ва бундай ёндашув Европанинг минтақавий ўзгаришлардаги ўрни ва роли ҳақида муҳим хабарлар беришини қўшимча қилди.

Эрон ташқи сиёсат идораси раҳбари "Европа Иттифоқининг сарсонлиги" деб атаган ҳолатга ишора қилиб, бу ҳолатнинг илдизи ушбу иттифоқнинг Эрон ички ўзгаришларини тушунишдаги ожизлигида, деб баҳолади.

Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, стратегик нуқтаи назардан, Европа Иттифоқини аниқ йўналишга эга эмас деб билди ва бу тузилма минтақадаги геосиёсий вазнининг сезиларли қисмини йўқотганини таъкидлади. Ироқчӣнинг сўзларига кўра, Германия бу жараёнда ўзининг минтақавий сиёсатини тўлиқ сионистик тузумга бўйсундириш томон ҳаракат қилмоқда.

Ироқчӣ Европа сиёсатининг умумий йўналишини "ёмон ва ташвишли" деб таърифлаб, бу ҳолатнинг амалий оқибати Европа Иттифоқи ва Европа тройкасининг Эрон ядро дастури бўйича музокаралар жараёнларидаги таъсирининг камайиши эканини қўшимча қилди.

Эрон дипломатияси раҳбари Европа ўтмишда музокараларнинг асосий томонларидан бири ҳисоблангани ҳолда, ҳозирда Эрон билан музокаралар жараёнида заиф рол ўйнаётганини, бундан фарқли ўлароқ, минтақадаги дўст давлатлар Европа тройкасига нисбатан анча самарали ҳаракат қилаётганини айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири содир бўлаётган ўзгаришлар ва мавжуд вазиятни Европанинг Эрон билан боғлиқ муҳим масалаларда четлаштирилишининг белгиси, деб баҳолади.

Ироқчи: Эрон минтақада қаршӣ томоннинг ҳарбий жойлашувидан қўрқмайди