Шри-Ланкада портлашлар давом этмоқда
апрел 25, 2019 12:35 Asia/Tashkent
Шри-Ланка пойтахти Коломба шаҳрида яна бир портлаш юз берди.
Франс пресс тарқатган хабарга кўра, якшанба куни Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида юз берган террорчилик портлашлардан кейин бу шаҳар бугун яна бир портлашга шоҳид бўлди.
Бугунги портлаш тафсилотлари тўғрисида хабарлар тарқатилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳридаги бир нечта черков ва меҳмонхоналарда юз берган портлашларда қурбон бўлганлар сони 360 нафарга ва жароҳат олганлар сони 500 нафарга етганди.
Бу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчи такфирий гуруҳи ўз зиммасига олди.
Бу ҳодисалар ортидан Шри-Ланка президенти мамлакат мдуофаа вазири, полиция идораси раисини ишдан олди.
Ёрлиқ