Россия давлати Қозоғистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари борасида чекловлар жорий этди
(last modified Tue, 30 Apr 2019 10:17:43 GMT )
апрел 30, 2019 15:17 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Қозоғистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари борасида чекловлар жорий этди

Россия давлати Россиядан Қозоғистон учун бир ойда 150 минг рубл, бошқа мамлакатлар учун эса 100 минг рубл ўтказишга рухсат беради.

Россия давлати шунингдек Хитой ва Вьетнам мамлакатларига пул жўнатиш борасида ҳам лимит жорий этган.

Форс ахборот  агентлигинтнг хабар қилишича,  Россиянинг Марказий банки пул ювиш ва коррупцияни олдини оши мақсадида ушбу хулосага келган, аммо экспертлар, бундай чоралар қўшний мамлакатлардан келган меҳнат муҳожирлари фаолиятига жиддий зарба етказишини таъкидлашмоқда.

Айтиш керакки ўтган йилда Россиядан собиқ шўролар иттифоқи республикларига 13,28 миллиард доллар пул жўнатилган.

 Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга  4,1 миллиралд доллар , Тожикистонга 2,6 миллиард доллар ва Қирғизистонга 2,4 миллирд доллар жўнатилган..

Ушбу маблағларнинг аксарияти меҳнат муҳожирлари томонидан ўз ватанига жўнатилади.

Ёрлиқ