Пентагон: АҚШ Эронга қарши уруш пайида эмас
АҚШ Мудофаа вазирлиги Вашингтон давлатини Эронга қарши уруш пайида эмас, аммо минтақадаги ўз манфааталарини ҳимоя қилади деб эълон этди.
АҚШ мудофаа вазирлиги шунингдек, Вашинггтон давлати минтақада АҚШ ҳарбийлари ва мамлакат манфаатларини ҳимоя қилади ва АҚШ давлат армияси минтақадаги ҳар қандай ўзгаришларга жиддий жавоб қайтаришга тайёрдир деб маълум этди.
Пентагон шунингдек Эрон Халқаро сувларда АҚШ дронини уриб туширганини иддао қилиб, Эрон ҳатти -ҳаракати Халқаро қонунларга зиддир деб такрорлади.
АҚШ мудофаа вазирлиги шу ҳолда АҚШ ҳарбий кучлари уриб туширилган учувчисиз учоқ- қолдиқларини қайта топишга уринганини таъкидлаб, ҳозиргача бу дрон қолдиқлари хусусида маълумотга эга бўлмаганини баён этди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни эрта тонгда, АҚШнинг Global Hawk русумли дронини Эроннинг Ҳурмузгон вилоятидаги Кўҳи Муборак минтақаси осмонига тажовуз қилгани ортидан Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучлари томонидан нишонга олинди.