Хитой иккита тактик ҳарбий машғулотлар ўтказиш билан Тайванга огоҳлантириш берди
(last modified Mon, 29 Jul 2019 11:09:40 GMT )
июл 29, 2019 16:09 Asia/Tashkent
  • Хитой  иккита тактик ҳарбий машғулотлар ўтказиш билан Тайванга огоҳлантириш берди

Хитой армияси Тайван ороли масаласи юзасидан Вашингтон ва Пекин ўртасида кескинликлар авж олган бир пайтда, бу орол сувларида иккита ҳарбий машғулот ўтказди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой денгизи хавфсизлик идораси мамлакат армияси иккита тактик ҳарбий машғулотлар ўтказди. Биринчиси якшанба куни аср пайтида шарқий Хитой денгизида бошланиб, пайшанба кунигача давом этади. Иккинчи тактик ҳарбий машғулот эса жанубий Хитой денгизида бугун душанба куни бошланиб, жума куни аср пайтигача давом этади,-деб эълон қилди.

Америка Тайванга 2,22 миллиард доллар маблағга тенг қурол-яроқ сотишидан кейин Хитой мудофаа вазирлиги Хитой армияси ҳарбий тактик машғулотлар ўтказади,-деб эълон қилди.

Ўтган ҳафтада Хитой мудофаа вазирлиги Американинг Тайванга қурол-яроқ сотишини маҳкум этиш зимнида, агар Тайванни ажратиш учун бирон-бир ҳаракат амалга оширилса, Пекин ҳарбий вариантга юз қаратиши мумкин,-деб огоҳлантириш берди. 

Пекин нуқтаи назарига кўра, Тайван Хитой терреториясининг бир қисми саналади. 

Ёрлиқ