Пентагон: минтақада 75 минг АҚШ ҳарбийлари бор
https://parstoday.ir/uz/news/world-i47001-Пентагон_минтақада_75_минг_АҚШ_ҳарбийлари_бор
АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий кучлари сонини 75 минг нафарга етганини таъкидлади.
(last modified 2019-08-20T08:46:34+00:00 )
август 20, 2019 12:55 Asia/Tashkent
  • Пентагон: минтақада 75 минг АҚШ ҳарбийлари бор

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий кучлари сонини 75 минг нафарга етганини таъкидлади.

Туркиянинг Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Пентагон тарқатган ҳисоботида,  Яқин Шарқда АҚШ ҳарбий кучларини жойлаштирилганидан мақсадини минтақада тинчликни ўрнатиш эканлигини иддао қилиб,  айни пайтда, минтақа хусусан Афғонистон ва Ироқда 75 минг нафар АҚШ ҳарбийларни жойлаштирилганини эълон қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳам икки ой олдин, тарқатган ҳисоботида,  Яқин Шарқда бу мамлакат ҳарбий кучлари иштирокини ошганлигини тасдиқлаб, бу ҳатти-ҳаракатдан асл мақсадларини  минтақа хасфсизлигини кучайтириш деб иддао қилганди.