Туниснинг қочқинликдаги диктатори Арабистонда вафот этди
(last modified Fri, 20 Sep 2019 12:32:19 GMT )
сентябр 20, 2019 17:32 Asia/Tashkent
  • Туниснинг қочқинликдаги диктатори Арабистонда вафот этди

Тунис ОАВ-и бу мамлакатнинг қочқинликдаги президенти Бин Алини Саудия Арабистонида вафот қилгани ҳақида хабар тарқатишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Тунис ОАВ-и Саудия Арабистонига очиб кетган мамлакат президенти Зайнулобиддин Бин Алини узоқ муддатли касалликдан сўнг вафот этганини эълон қилишди.

4 кун олдин баъзи манбаларга таянган араб тилидаги ОАВ ҳам Саудия Арабистонига қочиб кетган Тунис мамлакатининг собиқ президентини вафот этганини хабар қилишганди.

Тунис собиқ диктатори Зайнулобиддин Бин Али режими 2011 чи йилдаги халқ эътирозлари натижасида ағдарилганди ва унинг ўзи Арабистонга қочиб кетганди.

Тунис суди уша йилда Бин Алини ғойибона тарзда мҳокма қилиб  турли жиноятлар айниқса коррупция ва инқилобчиларни қийноққа солишда айблаб уни 35 йил қамоққа ҳукм қилганди.

Ёрлиқ