Англиянинг "Стена Имперо" нефт танкери Бандар-Аббосни тарк этди
(last modified Fri, 27 Sep 2019 12:00:15 GMT )
сентябр 27, 2019 17:00 Asia/Tashkent
  • Англиянинг

Англиянинг "Стена Имперо" нефт танкери Эрон жанубида жойлашган Бандар-Аббосни халқаро сувлар мақсади билан тарк этди.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Англиянинг "Стена Имперо" нефт танкери бугун эрталаб Бандар-Аббосни тарк этиб, халқаро каридор сувлари томон ҳаракат қилди. 

Эроннинг Лондондаги элчиси Ҳамид Баидийнажод ўтган душанба куни "stena impero" номли Англиянинг нефт танкерини ҳибсга олиш масаласи бартараф этилгани ҳақида хабар берганди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг денгиз кучлари 190 июл куни Эрон жанубида жойлашган Ҳурмузгон вилоятининг кема ишлари ва порт масаласига тегишли ташкилотнинг талаби билан stena impero номли Англия нефт танкерини Ҳурмуз бўғозида нефт қолдиқларини тукиб ташлаш ва навигация системаларини учириши сабабли ҳибсга олган эди. 

Бу нефт танкери ҳаракат қилиш вақтида балиқ овловчи бир кема билан тўқнашган эди. 

Ёрлиқ