Япониядаги Hagibis тўфонида ҳалок бўлган шахслар сони 60 нафарга етди
октябр 15, 2019 12:28 Asia/Tashkent
Кеча Япониянинг Эн Эч Ки телеканали бу мамлакатда юз берган Hagibis тўфонида ҳалок бўлган шахслар сонини 60 нафарга етганини эълон этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, япониялик масъуллар олдинроқ бу тўфонда ҳалок бўлан шахслар сонини 35 нафар дея эълон қилишганди.
Жума куни Япоиняда бошланган Hagibis тўфони оқибатида, ҳозиргача 200 нафар жароҳат олиб, ўнлаб нафар ҳам дараксиз юқолган.
Японияда ушбу тўфон ва селлар натижасида уй- манзилларга ҳам жиддий шикаст етказилган.