АҚШ иттифоқчилари Россиядан қурол-яроқ сотиб олишга қизиқишади
Сўнгги йилларда АҚШнинг аксарият иттифоқчилари дунёда қурол экпорти бўйича иккинчи мамлакат бўлган Россиядан қурол- яроқ сотиб олишга юз келтиришган.
Кеча Анадолий ахборот агентлиги тарқатган хабарида, Россиянинг " Рособорон экспорт" компанияси Москва давлатини БМТга аъзо 190 мамлакатнинг 166 тасига қурол экспорт қилганини маълум этди.
Шунингдек НАТО ташкилотига аъзо айрим давлатлар ва АҚШ иттифоқчилари ҳам Россиядан ҳарбий техникалар сотиб олишган.
Росия Европадаги АҚШ иттифоқичлари жумладан Франция, Юнонистон, Болгария ва Словакия билан ҳарбий ва техника соҳасида ҳамкорлик қилмоқда.
Юнонистон эса Россиядан энг кўп қурол сотиб олаётган Европадаги АҚШ иттифоқчиларидандир.
АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчиси -БАА ўз ҳаво кучларини Россияда ишлаб чиқарилган " Су-35" ҳарбий самолётининг тўртинчи авлоди билан жиҳозлашни мақсад қилган.
Аммо Россия масъулларидан бири ўтган кунларда Арабистонга С-400 ракета ҳужумига зид системани экспорт этиш учун Москва ва Риёз музокараларни бошлаганини маълум этганди.