Толибонлар Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятига ҳужум қилди
Толибон гуруҳи жангарилари бир вақтнинг ўзида Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятининг 7 туманига ҳужум қилишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Қандаҳор полицияси қўмондони генерал Нодин Хон Толибонлар гуруҳи жангарилари бир вақтда Қандаҳор вилоятининг Шўробак, Арғастон, Маъруф, Шоҳ Вали Кавт, Миёншин, Хокрез ва Майвандга тажовузларини бошлашди, аммо афғон ҳарбий кучлари муқовиматига дучор бўлишди деб айтди.
У ўз сўзларида Толибон гуруҳининг кенг- қамровли ҳужумлари ҳар икки томон ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлган ва натижада Толибон жангариларидан 65 нафарини ўлдирилди деб изоҳлади.
Нодин Хон афғон ҳарбийларининг талофатига ишора қилмасдан, афғонистонлик ҳарбийлар Толибон ҳужумларини олдини олиш ва бу гуруҳ аъзоларини орқага чекинишга мажбур этганини таъкидлади.
Қандаҳор полицияси қўмондони шунингдек, афғонистонлик ҳарбий кучлар Қандаҳор минтақасини Толибонлар қабристонига айлантиришади дея эълон этди.