Ҳиндистон ядровий каллак таший оладиган янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди
(last modified Mon, 20 Jan 2020 07:13:34 GMT )
Январ 20, 2020 12:13 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ядровий каллак таший оладиган янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Кеча Ҳиндистон давлати ядровий каллак таший оладиган ҳамда сув ости кемасидан учириш имкони бўлган янги баллистик ракеатсини синовдан ўтказди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Ҳиндистон мудофаа масъуллари,  3500 километр масофага учириш имконига эга бўлган бу ракета  Ҳиндистоннинг Одиша штатидаги Абдулкалом оролида жойлашган сув ости платфорамасидан мувафаққият билан учирилган.

Ҳиндистон 2019- чи йилнинг биринчи декабрида ҳам  ядровий каллак таший оладиган "Огни 3" баллистик ракетасини муваффақият билан синовдан ўтказганди.

Ҳиндистон ҳардоим  Покистон билан ошкора тарздаги ҳарбий рақобатларида  турли ракеталарни синовдан ўтказиши билан  ҳарбий қудратини ошириш пайидадир.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қурол- яроқ рақобатлари  хусусан  бу икки мамлакат ўртасидаги доимий кескинликлар туфайли Халқаро ҳамжамиятнинг хавотирланишига сабаб бўлган.

 

Ёрлиқ