Трампнинг Нетаняҳуга янги хизмати: "Аср муомаласи" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтади
АҚШ президенти " Аср муомаласи" лойиҳасининг тақдимотини бўлиб ўтиши борасида ваъда қилди.
Скайнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашганида, бугун " Аср муомаласи" лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади, деб айтди.
АҚШ президенти шунингдек, бу лойиҳа тарихий тинчлик ва араб давлатларининг аксаирятини келишувини қамраб олади ва фаластинликлар ҳам оқибат бу лойҳани қўллаб -қувватлашади деб иддаоларини такрорлади.
Трамп ўз сўзларида фаластинликлар " Аср муомаласи" лойиҳасини ҳимоя этишмаса бирор хил келишув ҳосил бўлмайди деб тан олди.
Якшанба куни Фаластин ТИВ-и тарқатган баёниясида, " Аср муомалси" лойиҳаси ҳам сионистик режим ва АҚШ фойидаси ва фаластинликлар зарари учун режалаштирилганига тўхталиб, Трампни бу лойиҳани тақдимотини ўтказиш хусусидаги позициясини қоралади.
Эрон ТИВ раҳбари ҳам " Аср муомаласи" хаёлий ва хом лойиҳаси албатта самар бермайди деб таъкидлади.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида демократияни иддао қиладиган кимсалар ҳеч қандай натижа келтирмайдиган хаёлий " Аср муомаласи" ўрнида Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий томонидан таклиф этилган демократик ҳал йўлни қабул қилишлари зарурлигига тўхталиб, мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлардан иборат Фаластин халқининг иштироки доирасида референдум ўтказилиши бу минтақа келажагини тайинлайди деб эълон этди.
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сионистик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.