Январ 31, 2020 18:15 Asia/Tashkent
  • Ҳафтар кучлари: Туркия 3 минг нафар ҳарбийларини Ливияга юборган

Ливия миллий армияси номли кучлари наттоғи, Туркия давлати 3 минг нафар ҳарибйларини Ливияга сафарбар этди деб айтди.

Скайнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, генерал Халифа Ҳафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси номли гуруҳ наттоғи Аҳмад  Алмасморий тарқатган баёниясида, Туркия давлати Суриядаги ўз ҳарбийларини  Мисрота, Муайитиқа  ва Триполи аэрпортлари орқали Ливия ҳудудига юборган деб қўшимча қилди.

Халифа Ҳафтар кучлари наттоғи, Туркия иккита ҳарбий кемалари, ҳаво ҳужумига зид ракеталари ва ракета мудофаа системаларини  Триполи портига жўнатган деб изоҳлади.

Туркия давлати  шунингдек, БМТ ҳам уни расман тан олган Фоир Ассирож бошчилигидаги Ливия миллий ярашув давлатини ҳимоя этмоқда.

Туркия сўнгги ҳафталар ичида Ливияга ҳарбийларини юбориш ҳақида хабар қилганди аммо  Берлинда ўтказилган, 19 январь ойидаги конференция ва унда  Ливияда тўқнашаётган томонларни ҳарбий ҳимоя қилишни тўхтатиш учун қатнашувчилар ваъдалари ортидан,  Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғлу Ливияга ҳар қандай ҳарбийлари юборишни рад этиб, Анқара  Ливияга ҳарбий бўлинмаларини сафарбар этгани эмас, балки Туркия ҳарбийлари маслаҳатчи сифатида хизмат қилишмоқда деб айтмоқда.

Генерал Ҳафтарни  Ливия пойтахтига қарши ҳужумлари бу мамлакатда  бўҳронларни келтириб чиқарган.

 

Ёрлиқ