Афғонистонда АҚШнинг 2 ҳарбийси ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i50181-Афғонистонда_АҚШнинг_2_ҳарбийси_ўлдирилди
АҚШ давлати, кеча Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги базасига уюштирилган ҳужумда ўз ҳарбийларидан икки нафарини ҳалок бўлгани ва 6 нафарини жароҳат олганини тасдиқлади.
(last modified 2020-02-10T08:30:57+00:00 )
феврал 09, 2020 13:49 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда АҚШнинг 2 ҳарбийси ўлдирилди

АҚШ давлати, кеча Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги базасига уюштирилган ҳужумда ўз ҳарбийларидан икки нафарини ҳалок бўлгани ва 6 нафарини жароҳат олганини тасдиқлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, жума куни Афғонистоннинг АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги  Нанагрҳор вилоятидаги АҚШ ҳарбийлари қуролли ҳужумга учраганини маълум этди.

Алжазира телеканалининг кечанги хабарига кўра,  АҚШ давлати  бу тўқнашувлар жараёнида, АҚШлик икки ҳарбийсини ўлдирилгани ва яна 6 нафарини жароҳат олганини тан олган.

АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги баёниясида шунингдек,  айрим хабарлар  Афғонистон армияси ҳарбий кийимини кийган номаълум бир шахс  АҚШ ҳарбийлари томон ўт очганлигидан далолат бермоқда деб келтирилган.