Россия "Янги Старт" битими муддатини узайтириш учун тайёр эканлигини эълон қилди
(last modified Wed, 12 Feb 2020 10:14:44 GMT )
феврал 12, 2020 15:14 Asia/Tashkent
  • Россия

Россия ТИВ раҳбари муовини, Москва давлатини АҚШ билан " Янги Старт" номли стратегик қуроллларни камайтириш битими муддатини зудлик билан узайтиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

"Новости" ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков кечанги суҳбатида Москва давлати шартсиз  " Янги Старт" битими муддатини зудлик билан узайтириш учун юқори даражада тайёр эканлигини эълон этиб,  бу таклиф ҳозиргача эътиборини йўқотмаган деб қўшимча қилди.

Рябков ўз сўзларида, Россия давлати  2019 -чи йилнинг охирида  " Янги Старт" битими муддатини шартсиз узайтириш таклифи хусусидаги мактубини АҚШга топширганди.

" Янги Старт" стратегик қуролларни камайтириш битими Россия ва АҚШ ўртасидаги қуролларни назорат этиш бўйича энг сўнги келшиув ҳисобланарди.

АҚШ давлати ўтган йилнинг августида Россия билан имзоланган  INF -ўрта масофага мўлжалланган ядровий ракеталар битимидан чиқиб бу битимни барҳам топишига замин яратди.

Вашингтон давлати  "Янги Страт" битими муддатини узайтиришдан воз кечишни мақсад қилган.

 

 

Ёрлиқ