Россия Қрим сувларида Украиналик кемасини қўлга олди
(last modified Sun, 16 Feb 2020 07:18:40 GMT )
феврал 16, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  •  Россия Қрим сувларида Украиналик кемасини қўлга олди

Россия федерал хавфсизлик ташкилоти Азов денгизидаги Қрим ярим оролида украиналик 4 фуқароси бўлган Киев кемаларидан бирини тўхтатилгани ҳақида хабар қилди.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Россия федерал хавфсизлик ташкилоти-FSB  тарқатган баёниясида,  ноқонуний балиқ овлаш билан машғул бўлгани сабаб Азов денгизидаги Россия ҳудудларида украиналик 4 нафар фуқароси бўлган Киев кемасини ушланганини эълон этди.

Россиянинг бу ташкилоти баёниясига кўра,  кемадаги украиналиклар минтақада балиқ овлаш учун лозим рухсатга эга бўлмаган.

FSB шунингдек  бу кемадагилар Россияни сув чегара патрулни огоҳланиришларига қарамай, қочишга уринганида қўлга олишди дея қўшимча қилди.

 Россия денгиз патрул химзати украиналик кемани қўлга олиши билан 4 нафар украиналикларни Қрим ярим оролининг Керч портига олиб кетишган.