Хитой Англияни огоҳлантирди
Хитой Британияни Жанубий Хитой денгизига самолёт ташувчи кемасини юборишига огоҳлантириш берди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Хитойнинг Англиядаги элчиси Жанубий Хитой денгизида Америка ҳарбий кемаларининг ноқонуний ҳузур топишига ишора этиб, угбу ҳаракатларга Лондоннинг иштирок этиши минтақа учун хатарлидир деб тавсиф этиб, бундай масалалар Англия ва Хитой ўртасидаги алоқаларга зарар етказади,-деб айтди.
Бундан олдин ҳам Гонконг масаласи бўйича Хитой ва Англия ўртасидаги алоқалар кескин хиралашган эди.
Америка ўтган ҳафтада собиқаси бўлмаган тарзда, ўзининг иккита самолёт ташувчи кемасини минтақа мамлакатлари ўртасида ихтилоф яратиш ва Хитойга ўз қудратини намойиш этиш мақсади билан Жанубий Хитой денгизига юборди. Бу масла Хитойнинг ғазабланиши сабабига айланди.
Жанубий Хитой денгизи Тинч океанининг бир қисми ҳисобланади ва Хитой бутун денгизга ва Ветнам, Филиппин,Малайзия, Бруней ва Тайван мамлакатларининг ҳар бири бу денгизнинг қисмлари моликиятига иддао қилади.
Америка бу денгизни халқаро сувлар денгизи деб билади ва ушбу денгизда сув усти ва сув ости кемаларининг ҳаракатланишига урғу беради.