ЖССТ Пампеонинг янги иддаоларига муносабат билдирди
(last modified Wed, 22 Jul 2020 12:00:52 GMT )
июл 22, 2020 17:00 Asia/Tashkent
  • ЖССТ Пампеонинг янги иддаоларига муносабат билдирди

ЖССТ АҚШ давлат котибининг Британиядаги айбловларни ва халқаро ташкилотни сиёсий тавсиф этишини қоралади.

Гордан газетасига кўра, ЖССТ матбуот  котиби Америка Ташқи ишлар вазири Майк Пампеонинг тўҳматлари ва янги иддаоларига аксиламал кўрсатиб халқаро бу ташкилот бундай айбловлардан бехабар, аммо ҳар қандай асоссиз айбловларни қатъиян рад этади, деб эълон қилди.

ЖССТ давлатларни бутун дунё бўйлаб фожеали ўлим ва уқубатларга олиб келган глобал муаммо коронавирус эпидемиясига қарши курашишга чақирди.

Сешанба куни Британия расмийлари, шу жумладан қонунчилик вакиллари билан бўлган оммавий йиғилишда Пампео ЖССТ -га қарши кескин танқидлар билан чиқиб, бу халқаро ташклот Хитой назорати остида эканлигини ва Британияликларнинг коронавирусдан вафот этганларининг асосий айбдори эканлигини таъкидлади.

У ЖССТ илмий ташкилот эмас, балки сиёсий ташкилотдир. Ишончли маълумотларга кўра, Халқаро ушбу ташкилотнинг Бош директори Тедрос Адҳанам 2017 йилда Хитой билан унинг президентлик лавозимини эгаллашга имкон бериш учун шартнома тузганлигини таъкидлади. 

Пампеодан ташқари АҚШ президенти Дональд Трамп яқинда ЖССТ-ни  Хитойни тарафдорлик қилишга айблаб ушбу ташкилотдан Американинг чиқишини эълон қилди. Ҳолбуки, бу мамлакат  дунёда коронавирусни юқтирганлар сониг ва қурбонлар сони бўйича биринчи поғонани эгаллайди.