АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш резолюцияси лойиҳасига яна вето қўйди
АҚШ сионистик режимни қўллаб-қувватлашиши доирасида БМТ Хавфсизлик кенгашининг 10 доимий бўлмаган аъзосининг Ғазода зудлик билан, шартсиз ва доимий ўт очишни тўхтатиш ва барча асирларни озод қилишни талаб қилган резолюция лоийҳасига яна вето қўйди.
ИРНА ахборот агентлигидан иқтибос келтирган ҳолда Саҳоб сайти БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида маҳаллий вақт билан чоршанба куни эрталаб бўлиб ўтган овоз беришда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 14 аъзоси таклиф қилган резолюяни ёқлаб овоз берди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларидан ҳеч бири бу резолюциядан бетараф қолмади аммо АҚШ ўзининг салбий овози билан унга вето қўйди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг сайланган 10 аъзоси, жумладан Жазоир, Эквадор, Япония, Мозамбик, Малта,Жанубий Корея, Сиере леоне, Словения, Швецария ва Гаяна БМТ Хавфсизлик кенгашига зудлик билан ҳеч қандай шартсиз ва доимий оташкесимни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини тақдим этган эди.
АҚШ сионистик режимни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхатиш резолюцияси лойиҳасига тўртинчи марта вето қўйди.
2023-йил 7-октябардан бери сиоинстик режим армиясининг Ғазога АҚШ ва айрим Европа давлатларининг кўмаги ва ҳамкорлиги билан амалга ошираётан ҳужумларида 43 минг 985 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб 94 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.