Афғонистонда Толибоннинг 30 дан ортиқ аъзоси ўлдирилди
август 28, 2020 20:18 Asia/Tashkent
Афғонистон хавфсизлик кучларининг Қундуз вилоятидаги Толибон позицияларига уюштирган ҳужумлари натижасида гуруҳнинг 30 аъзоси ўлдирилди.
Шафақна ахборот агентлигининг хабар беришича, пайшанба куни кечқурун Қундуз вилоятининг "Имом Соҳиб" туманида тўпланиб, шаҳарнинг айрим қисмларига ҳужум қилаётган Толибон жангарилари Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан нишонга олинган. Гуруҳнинг 30 дан ортиқ жангариси ӯлдирилган ҳамда йигирма тўрт аъзоси жароҳатланган.
Ҳужумда ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар Толибон етакчиси, жумладан "Ҳижрон" лақаби билан машҳур Абдуллоҳ, "Қори Аҳмад" лақаби билан машҳур Хайруллоҳ ва Қори Ҳафизлар ҳам бор.