Россия Словакияга кўрсатган аксиламалида. 3 нафар словакиялик дипломатни чиқариб юборди
(last modified Tue, 01 Sep 2020 07:56:57 GMT )
сентябр 01, 2020 12:56 Asia/Tashkent
  • Россия Словакияга кўрсатган аксиламалида. 3 нафар словакиялик дипломатни чиқариб юборди

Россия ТИВ-и Словакия элчисини чақиртирганида бу мамлакат ҳаттти-ҳаракатларига жавобан 3 нафар словакиялик дипломатни чиқариб юборишини хабар қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ-и 2020 августида Словакия томонидан 3 нафар рус дипломатларини чиқариб юборилганига жавобан  бу мамклакатнинг 3 нафар дипломатини Россия ҳудудидан чиқариб юборишини таъкидлаб, Словакия элчисига  ўз эътирозларини билдирди.

Россия ТИВ-и тарқатган баёнотида  Словакиядан асоссиз равишда рус дипломатларини чиқариб юборилганини танқид қилиб, дўсттона бўлмаган ушбу ҳаракат икки мамлакат ўртасидаги конструктив алоқаларни кенгайтириш руҳига зиддир деб изоҳлади.

Олдинроқ Россия ТИВ-и Словакиядан рус дипломатларини чиқарилганига қатъий жавоб қайтаришини маълум этганди.

Август ойи авваларида Словакия ҳукумати 3 нафар рус дипломатларини жосусликда айблаб мамлакатдан депортация қилганди.

 

Ёрлиқ